РПЛ. "Уфа" ғалаба қозонди, Ўрунов 87 дақиқа ҳаракат қилди

Россия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Уфа" ва "Ахмат" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бошқирдистонликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Остон Ўрунов асосий таркибда тушди ва 87-дақиқада захирага олинди. Ярим ҳимоячи 72-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Маълумот учун, "Уфа" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 13тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!