Санчо МЮга ўтишга яқин турибди

"Манчестер Юнайтед" клуби "Боруссия" Дортмунднинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг трансфери масаласида музокараларни давом эттирмоқда.

Журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга ўтган.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра эса МЮ Санчо учун немис грандига 85 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилган. Шахсий шароитлар, шартнома ва агентлик тўловлари аллақачон келишилган.

Жейдон Санчо ўтган мавсум “Боруссия” сафида жами 38 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 18 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!