Саудия Арабистони чемпионати. "Ал-Насср" ўз майдонида аутсайдерга мағлуб бўлди

Саудия Арабистони чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Ал-Насср" ва "Ал-Иттифоқ" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувдаги ягона гол 75-дақиқада Кисс томонидан урилди. Футболчи 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади. Риёдликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади.

Маълумот учун, "Ал-Иттифоқ" ушбу ғалабадан кейин 10 очко билан 12-ўринга кўтарилиб олди. 6-ўриндаги "Ал-Насср" турнир жадвалида юқорилаш имкониятидан фойдалана олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
25/10/2021 00:59
ОЧЛ даги аламли мағлубият таъсири бу. Омад Жалоллиддинга ва жамоасига.