Саутгейт билан шартномани узайтиришмоқчи

Ноябрь ойида Қатардаги жаҳон чемпионатига саралашнинг асосий қисми якунланади. Саралаш якунлангач, Англия футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Гарет Саутгейтнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг охиригача амал қилади. Англия футбол ассоциацияси мутахассисга 2024 йилги Европа чемпионати тугагунга қадар шартнома таклиф қилмоқчи.

Қайд этилишича, Англия футболи раҳбарияти Гарет Саутгейтнинг қачондир миллий терма жамоа билан ишлашни якунлаб, клуб даражасида ишлаш истагини ҳам инобатга олади.

Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли Саутгейт Англия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа жорий йил Европа чемпионати финалига қадар етиб келди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)