Сайлов арафасида Суперлиганинг уч учрашуви намойиш этилмайди

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан жой олган уч учрашув сайлов арафасида намойиш этилмайди.

Режага кўра, 23-октябр куни “Қўқон-1912” — “Локомотив”, 24-октябр куни “Сўғдиёна” — “Пахтакор” ва 25-октябр санасида “Андижон” — “Насаф” учрашувлари жонли эфирга олиб чиқилиши керак эди. Бироқ Ўзбекистон Президентлиги учун сайлов арафасида МТРК техникалари ҳафтанинг асосий воқелигига жалб этилган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча юртдошларимизни сайлов жараёнларида фаол бўлишга ва ҳуқуқларидан фойдаланиб, эркин овоз беришда иштирок этишга чақиради. Юқоридаги уч учрашув "MyCoojo" платформаси орқали жонли кўрсатилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
23/10/2021 15:13
Saylov 24 chiga. bulsa nimaga. 25 chiga olib bersa buladiki. u etmaganday VAR HAM yuq. qanaqa chempionat. hech bulmasa VAR bulsa ham mayli edi. odam zot ongli ravishka uylap kursa. Andijon Nasaf uyinni uta muhim chunki Andijon oliy legaga jon saqlap qolish uchun uynasa. Nasaf 2 urun uchun. uynaydi. masalan Sugdiyona Pahtakor uyinniga faqat Sugdiyonaga achko kerak. chunki. OCHL uynash 7 7 uchun ham. 2 urunga harakat qiladi.

Минбар

Барча блоглар