Серхио Рамос янги клуб масаласини ҳал қилди

“Реал” тимсолига айланган Серхио Рамос фаолиятини ПСЖда давом эттириши ҳақида ахборотлар тарқатилмоқда.

Le Parisien нашрининг хабар беришича, 35 ёшли марказий ҳимоячи парижликлар билан икки йиллик шартномага келишган ва томонлар битим деталлари бўйича бир қарорга келган.

Серхио Рамос замонавий “Реал”нинг тимсолига айланди. Бироқ, у ўзи 16 йид тўп тепган клуб раҳбарлари билан янги битим муддати ва маош бўйича ўзаро келиша олмади.

Умумий ҳисобда, Рамос 2005 йилдан бери “Қироллик клуби” сафида 671 та учрашув ўтказиб, 101 та гол урган ва 40 та голли пас оширган. Тажрибали ҳимоячи мадридликлар билан бирга жами 22 та совринга эга чиққан эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
cr7 lm10 $$ss
05/07/2021 10:01
Omad ramos

Минбар

Барча блоглар