"Шериф" "Реал"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Ливерпуль" ўз майдонида қийинчиликсиз ғалаба қозонди

Европа Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган барча учрашувлар якунига етди. 

"Шериф" майдонига сафар қилган Мадриднинг "Реал" клуби 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. "Қироллик клуби" сафида голларга Алаба, Кросс ва Бензема муаллифлик қилди. 



Ўз майдонида "Порту"ни қабул қилган "Ливерпуль" ҳам бу турда ишончли ғалабани қўлга киритди. Мерсисайд клуби Тьяго Алкантара ва Муҳаммал Салоҳнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!