Шевченко Европанинг номдор терма жамоаларидан бирини бошқариши мумкин

"Женоа" клуби бош мураббийи Андрей Шевченко фаолиятини Польша терма жамоасида давом эттириши мумкин.

Przegląd Sportowy нашрининг маълум қилишича, Польша футбол иттифоқи А Серия клубидан украиналик мутахассиснинг трансферини сотиб олмоқчи. Иккинчи вариант эса Шевченкони мавсум якунлангач, яъни ёзда таклиф қилишдир.

Бундан аввалроқ Польша терма жамоаси бош мураббийлигига италиялик Фабио Каннаваро номзоди ҳам кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шевченко "Женоа"ни 2021 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда. Унинг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Польша терма жамоаси баҳорда ЖЧ-2022 йўлланмаси учун ўтиш баҳсида Россия терма жамоасига қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!