Шевченко Шомуродов ўйнаган жамоани кимлар билан кучайтириши маълум бўлди

“Женоа”ни қабул қилиб олган Андрея Шевченко трансферларга алоҳида эътибор қаратмоқчи.

Украиналик мутахассис биринчилардан бўлиб, “Манчестер Сити”да ўйнаётган ҳамюрти Александр Зинченкони трансфер қилмоқчи. Аслида Зинченконинг Англиянинг етакчи клубидан А Сериянинг ўртамиёна жамоасига ўтиши ортга ташланган қадам бўлади. Лекин ўртасида Андрей Шевченконинг ҳурмати турибди.

Бундан ташқари, Шевченко қадрдон жамоаси – “Динамо Киев”дан ҳимоячи Виталий Миколенкони  Шенуяга олиб келишни режалаштирмоқла.

“Женоа”нинг янги бош мураббийи нишонида “Милан” ярим ҳимоячиси Самуэль Кастильехо ва “Челси” ҳужумкор футболчиси Кристиан Пулишич ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган мавсумда "Женоа" таркибида ўйнаб, 31 та учрашувда рақиблар дарвозасига 8 та тўп киритган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
09/11/2021 22:01
Ibrohimhalil Yuldoshovchi

Минбар

Барча блоглар