Шоҳасан Мирзаматовнинг рақиби маълум

Таниқли ММА жангчимиз Шоҳасан Мирзаматов Қозоғистоннинг "Октагон" промоушенида ўз жангларини ўтказаётган эди. 

У "Октагон 20" турнирида 16 июнь куни мезбонлар вакили Алибек Сейидазимга қарши ўтказиб, муддатидан аввал рақибини техник нокаутга учратганди. Орадан роппа-роса бир ой вақт ўтиб, 16 июль куни Алмати шаҳрида ташкил қилинадиган "Октагон 21" турнирида яна жанг қиладиган бўлди. Бу сафар спортчимизга қарши яна бир қозоғистонлик жангчи Иляс Садиков рақиблик қилади. 

shoxasannnn

Маълумот учун, ҳамюртимиз 2-1 кўрсаткичга эга. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)