Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган ўйинда "Рома" йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

УЕФА Конференциялар лигаси “C” гуруҳининг 2-турида “Рома” сафарда “Заря” меҳмони бўлди.

Шу куни римликлар сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 62-дақиқада захирага олинди. “Рома” ўйин давомида рақиб дарвозасини жавобсиз 3 марта ишғол қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. “Рома” сафида голларни Стефан Эль-Шаарави (7'), Крис Смоллинг (66') ва Тэмми Абрахам (68') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!