Шомуродов Азмун билан бир жамоада ўйнайдими?

Хориж оммавий ахборот воситаларида “Рома” таркибни кучайтириш мақсадида “Зенит” ҳужумчиси Сардор Азмунни трансфер қилиши ҳақида хабарлар тарқатилаётган эди.

Бунга римлик скаутларнинг Чемпионлар лигаси доирасида “Зенит”нинг Туринда “Ювентус”га қарши ўтказган учрашувини бевосита аренадан кузатгани ҳам сабаб бўлди.

“Рома” спорт директори Тьяго Пинту бу масалага ойдинлик киритди.

- Скаутларимиз Европа Чемпионлар лигаси учрашувларини мунтазам трибунадан кузатиб боради. Бу ьиз учун табиий ҳол, албатта. Лекин “Рома”нинг Азмунга қизиқаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, - деди Тьяго Пинту.

Сардор Азмун жорий мавсумда Россия премьер-лигасида ўн бир маротаба майдонга тушиб, еттита гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди. Эрон миллий терма жамоаси етакчи ҳужумчисини собиқ “пахтакорчи” Марат Кабаев кашф қилган ва уни Россия чемпионати вакили “Рубин”га ўтишида асосий вазифани бажарган эди.

Бир неча мавсумдан бери Сардор Азмунга Европанинг турли клублари қизиқиш билдираётган бўлса-да, иш аниқ таклифлар ва трансфергача етиб бормаяпти?

Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!