Шомуродов голлар ҳисобини очди!

“Женоа” янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини Австриянинг  Нойштифт-им-Штубайталь шаҳрида давом эттирмоқда. Давиде Баллардини шогирдлари ушбу ўқув-машғулот йиғинидаги илк синов-назорат учрашувини “Штубай” футбол клубига қарши ўтказди.

217065361_4757240640953485_2852583167478938836_n

Учрашув генуяликларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувда ҳисобни “Женоа”нинг асосий ҳужумчига айланиб бораётган Элдор Шомуродов киритди. Бир марта Фавилли тўп киритган бўлса, Бианки хет-трикка эришди.

Австриядаги ўқув-машғулот йиғини 24 июлгача давом этади. “Женоа” иккинчи баҳсни 21 июль кун ўтказади. Шу куни Шомуродов жамоаси Австрия чемпионати вакили “Ваккер Инсбрук” футболчиларига қарши майдонга тушади.

216529636_4757240630953486_7515620696195759853_n

Таъкидлаш жоизки, бу икки баҳс синов-назорат учрашуви мақомида бўлади. Кейинги икки беллашув эса халқаро ўртоқлик беллашуви сифатида анча жиддий тус олади. Рақиблар ҳам шунга яраша кучли.

“Женоа” Австриядаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаши билан Францияга йўл олади ва Орлеан шаҳридаги “Stade Omnisport de la Source” стадионида ПСЖ билан куч синашади. Бундан ташқари, “Женоа” июль ойининг охирги кунида Бундеслига вакили “Майнц-05” жамоаси билан куч синашиши келишиб олинган.

217088460_4757240580953491_8730977873498619392_n

Янги мавсумда “Женоа” футболчиларини қийин старт кутиб турибди. Генуяликлар биринчи тур учрашувини амалдаги чемпион – “Интер” майдонида ўтказади. Бу баҳс 22 августга белгиланган.  Элдор Шомуродов 29 августга белгиланган иккинчи турда ўз уйида ўйнайди ва совринли ўринлар учун даъвогарлик қиладиган “Наполи”ни қабул қилади.

Шомуродов янги мавсумда нечта гол уришини айтди!

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
19/07/2021 03:08
30 ДАҚИҚА ЎЙНАБ 1-ГОЛНИ УРИБДИ. ЗЎР ЭЛДОРАДО ЗЎР...
&
Турсун Ғани
18/07/2021 00:38
ОМАДИНИ БЕРСИН ЭЛДОРНИ
&
inson
17/07/2021 22:20
SUBAHANALLOH

Минбар

Барча блоглар