Шомуродов ворислари. Марказий Осиёдан кимлар Европада ўйнашга қодир?

Элдор Шомуродовнинг Италия футболида ўз ўрнини топа олгани европалик мутахассислар, скаутлар, агентлар ва мураббийларни МДҲ ҳудудидан етишиб чиқаётган футболчиларга эътибор қаратишига туртки бўлмоқда.

Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатлари футболчилари учун Элдор ҳақиқий ўрнак вазифасини ўтаб бермоқда. Ҳамюртимиз минтақамизда тарбияланган чарм тўп усталари ҳам Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп тепишга лойиқ эканини кўрсатиб берди.

Шу ўринда, Марказий Осиё футболчилари Европага йўл олишдан аввал, Россия футболида тажриба ошириши анъана айланган. Россиялик журналистлар Россия чемпионатида тўп тепаётган марказий осиёлик футболчилар ҳақида маълумотларни эълон қилди. Улар орасида Шомуродов ортидан Европага кетишни кўзлаган истеъдод эгалари ҳам бор.

ЎЗБЕКИСТОН

Иброҳимхалил Йўлдошев

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевнинг “Пахтакор”дан премьер-лига дебютанти “Нижний Новгород” сафига ўтгани кутилмаган ҳолат бўлди. Чунки 20 ёшли ҳимоячига “Женоа” жиддий қизиқиб қолган эди.

Бироқ, ёш футболчига унинг манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассислар ва Элдор Шомуродовнинг ўзи аввалига Россия чемпионатида ўзини синаб кўриш, етарли даражада тажриба тўплаш кераклигини маслаҳат беришди.

Йўлдошев Россия келиши билан “Химки”га қарши дебют учрашувида фаол ўйнади ва унинг ҳаракатлари Whoscored сайти томонидан анча юқори  – 6,6 баллга баҳоланди.

Snimok-35

Остон Ўрунов

Ўтган мавсумда 20 ёшли ярим ҳимоячининг ишлари юришмагани бор гап. “Уфа”да зўр ўйнаб турган футболчи “Спартак”га ўтгани хато бўлиб чиқди. Пойтахт клуби Ўруновга ўзини кўрсатиши учун етарли даражада имкон бермади. Легионеримизнинг креатив ўйин услуби ҳам аниқ схемалар асосида ўйин кўрсатадиган “спартакчилар”га тўғри келмади.

Янги чемпионат олдидан Остон “Уфа”га ижарага берилди. Бу жамоа сафида аввалги спорт формасини тиклаб олиши кутилмоқда. Ўруновга Европадан таклифлар бўлгани айтилган эди. Бироқ, футболчимиз нималарга қодирлигини намойиш этиб, Россия футболини ларзага солмагунича, “Уфа” даражасидаги клубларда юраверадиганга ўхшаяпти. Бундан буён ҳаммаси Ўруновнинг ўзига боғлиқ бўлади.

urunov-blizok-k-perehodu-iz-

ҚОЗОҒИСТОН

Бахтиёр Зайнутдинов

Қозоғистон футболининг бугунги кундаги энг ёрқин юлдузи Бахтиёр Зайнутдинов айни пайтда ЦСКА шарафини ҳимоя қилмоқда. Миллати ўзбек бўлган бу футболчи “Ростов”да Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаган.

23 ёшли Зайнутдиновга Европадан жиддий қизиқишлар бўлди. Хусусан, Италия ва Швеция клублари оғиз солди. Бироқ, Бахтиёрнинг жароҳатларга мойиллиги унинг Шомуродов ортидан кетишига тўсқинлик қилмоқда.

1585794159_0_47_1088_659_1920x0_80_0_0_c71cf72297a5f37ec1192c85f0fbac8b

Марат Бистров

“Ахмат” клубида 29 ёшли Марат Бистров тўп тепмоқда. Бу ҳимоячи ҳар икки қанотда ҳам ўйнай олади. Бундан ташқари, Марат қанотлардан ҳужум уюштиришда ҳам фаол. Бироқ, бу сифатлар унинг Европага йўл олишига камлик қилади.

unnamed_9

Умуман олганда, Росия чемпионатининг премьер-лигаси ва Миллий футбол лигасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан жами 10 нафар футболчи иштирок этмоқда. Юқорида номи келтирилган футболчилардан ташқари ўзбекистонлик Виталий Денисов, Вагиз Галиулин, қозоғистонлик Роман Муртазаев, Алексей Шчёткин, Акмал Бахтиёров, қирғизистонлик Валерий Кичин тўп тепмоқда.

Шомуродов йўқолган қизчанинг топилишига сабабчи бўлди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
06/09/2021 23:41
Иброҳимҳалил ва Остон Ўруновлардан умидларимиз катта. Омад уларга...

Минбар

Барча блоглар