Шомуродовга муносиб баҳони Рим халқи берди ва Элдор ўз фикрини билдирди!

Европа футболида мухлислар фикри жуда муҳим аҳамиятга эга.Ишқибозлар билан керак бўлса, футбол юлдузлари, мураббийлар, ҳатто клублар президентлари ҳам ҳисоблашади. Футбол мухлислар учун ўйналади, деган нақл ўша томонларда ҳақиқатан ўз исботини топган.

“Рома” расми сайти УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Болгариянинг ЦСКА клубига қарши ўтказилган учрашувда жамоанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида ўтказилган сўров натижасини эълон қилди.

Такрор бўлса-да, ёқимли эканини инобатга олиб, Шомуродовнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабага қўшган ҳиссасини яна бир бор эга оламиз. Жозе Моуриньо ўзига берилган қисқа вақт ичидаям жамоага катта фойда келтираётгани учун Элдор Шомуродовни халқаро миқёсдаги учрашувда бошланғич таркибда майдонга туширди.

picture

Олдиндан айтиш жоизки, Шомуродов Болгария вакилига қарши ўтган учрашувда жамоага англиялик юлдуз Тэмми Абрахамдан кўпроқ фойда келтиришга қодирлигини, трансфер суммаси 40 миллион евро бўлган ўйинчи билан тенгма-тенг рақобатлаша олишини кўрсатиб қўйди.

Элдор жуда фаол ўйнади, кўп ҳаракат қилди, яккакурашларда ўзини кўрсатди, ҳимояга ёрдам берди, рақибдан тўпни олиб қўйди, жамоадошларини қулай позициясига чиқариш, хавфли вазиятлар яратиш, дарвозага зарба беришга интилди.

38-дақиқада легионеримиз Стефан Эл-Шааравининг голига ассистентлик қилди. Бу гол учрашувда бурилиш нуқтаси бўлди ва устунликни римликлар томонига оғдирди. Иккинчи бўлимда ҳам фаолликни сусайтирмаган ҳамюртимиз 84-дақиқада асосий рақобатчиси Тэмми Абрахамни ҳам бир пас билан голли вазиятга чиқарди.

Шу куни учрашувда жамоа Сардори Лоренцо Пелеггрини иккита ва Манчини Жанлука Манчини битта гол уриб, йирик ғалабани таъминлади.

5145749-1631860053-Diyora-post-material

“Рома” клуби ўтказган сўровда жамоа мухлислари бу ғалабада Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси энг катта бўлганини инобатга олиб, унга юксак баҳо берди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.

Жозе Моуриньо бу учрашувда шогирдларининг ўйин сифати кутилганидек бўлмагани учун уларни танқид қилган бўлса-да, муҳим беллашувда Элдор Шомуродов ва Лоренцо Пеллегрини яхши ўйнаганини алоҳида тилга олди.

- Ҳақиқатан ҳам гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувда ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Биз буни уддалаганимиздан мамнунмиз. Энди  кейинги ўйинларга эътибор қаратиб, пухта тайёргарлик кўришимиз керак, - деди Элдор Шомуродов.

Элдор Шомуродов “Рома” футболчиси сифатида жамоасининг олтита расмий учрашувида майдонга тушди. Шулардан фақат иккитасини бошланғич таркибда бошлаган ҳамюртимиз битта гол ва тўртта голли пас муаллифи сифатида “гол+пас” тизимида беш балл жамғарди.

“С” квартетидан жой олган “Рома” УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувни 30 сентябрь куни Украинада “Заря” жамоасига қарши ўтказади. Лугансклик футболчилар биринчи турда Норвегияда “Буде-Глимт” жамоаси меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

А Серияда эса “Рома” тўртинчи турда “Верона” меҳмони бўлади. Бу учрашув 19 сентябрь куни  Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

original

Олдиндаги учрашувларда ҳам Элдор Шомуродовни бошланғич таркибда ўйинга тушишини кутииб қоламиз. Зеро, Шомуродовнинг трансфер нархи Абрахамникидан икки баробар кам бўлса-да, легионеримиз “Рома”да ҳам ўз ўрни борлигини исботлаб бўлди. У асосий таркибда ўйнашга лойиқ.

Шундай эмасми, сиз нима дейсиз, азиз мухлислар?

Европа томонлардаги легионеримизнинг голи муҳим ғалаба келтирди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мехриддин Абдурахмонов
18/09/2021 13:36
Элдор узининг харакатлари Билан асосийда урни топиб олади. Омад
Максуд Курбанов
18/09/2021 12:59
Асосийси куз тегмасин
Qobiljon Jo'rayev
20/09/2021 10:32
Eldor o'z ustida yanayam ko'proq ishlashi kerak. Vaziyatlardagi oxirgi zarbani o'zi berishi kerak. O'zini to'liq asosiy hujumchi sifatida his qilishi kerak.
Qobiljon Jo'rayev
20/09/2021 10:35
Bunda murabbiyni ham o'rni bor
Qobiljon Jo'rayev
20/09/2021 10:30
Mourinio Eldorga ko'proq imkoniyat berishi kerak. Asosiy hujumchiga aylantirishi kerak.
Qobiljon Jo'rayev
20/09/2021 10:22
Salom futbol muxlislari. Eldor Shomurodovga Veronaga qarshi o'yinda past ball berishipti, bu noto'g'ri. Eldor hali boshqa o'yinlarda yana eng yaxshi o'yinchiga aylanadi. Gollarni uradi , assistlarni amalga oahiradi. Uning ortidagilar bunga e'tiborli bo'lishi kerak. 4-turda Romani himoyasiyam yarim himoyasiyam yaxshi o'ynamadi. Shuning uchun hujum ham hujumjilarni o'yini ham qovushmadi.
Ал-химик
18/09/2021 14:02
Элдорни қуввати шерикларидан озроқ камга ўҳшайда, тезда ҳансираб қолади. Кучли овқатлардан еб кўпроқ ўз устингда ишла, хотининг олдига чоповрмей
&
Shahzod_andmi
18/09/2021 09:21
Ha asosiy tarkibga munosib Abraham bilan birga o'ynatib ko'rish kerak
Qobiljon Jo'rayev
20/09/2021 10:23
Abraham bilan birga tushdiku

Минбар

Барча блоглар