Шу икки футболчи кетса, “Челси” тамом бўлади!

“Челси”нинг собиқ ҳимоячиси Глен Жонсон “аристократлар” ҳимоя чизиғидаги вазят ҳақида фикр билдирди. У агар жамоанинг етакчи ҳимоячилари Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен бир пайтда кетадиган бўлса, “Челси” барбод бўлишини таъкидламоқда.

- Бизнес нуқтаи назаридан уларнинг кетиши клубга қаттиқ зарба бўлади. “Челси” уларни узоқ муддат олиб қолмоқчими ёки йўқ буни билмайман. Лекин Рюдигер ва Кристенсеннинг ўрнини босадиган футболчиларни топиш учун клуб жуда катта харажат қилишига тўғри келади.

Ҳозирча, энг мақбул вариант уларни ёзда эркин агент сифатида текинга қўйиб юборгандан кўра,  яна бир йиллик шартнома тузиб, ёзда сотиб юборишдан иборат, - деди Глен Жонсон.

Маълумки, “Челси”нинг асосий тўрт нафар ҳимоячиси мавсум охирида эркин агентга айланади. Мутасаддилари ҳозирча, Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсенни янги битим имзолашга кўндира олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!