Шуҳрат Мақсудов: "Бугун "класс" сезилиб турди"

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Футболчиларимга эътироз йўқ. Ҳозир кийим алмаштириш хонасида йигитларга ўйин учун миннатдорлик билдирдим ва уларни руҳлантирдим. “Пахтакор” кучли жамоа, таркибида терма жамоага номзод ўйинчилар бор, бугун “класс” сезилиб турди. Ҳозир мени тинчлантираётган ҳолат шуки, биз чемпион жамоага ютқаздик. Айтганимдек, футболчиларим яхши ҳаракат қилишди. Пенальтилар серияси бу - лоторея. Ушбу лотореяда биз ютқаздик. “Пахтакор”ни финал йўлланмасини билан табриклайман!

Ҳакамлар ҳақида мавсум давомида умуман гапирмадим. Шунинг учун бу анъанамга содиқ қоламан. Уларни назорат қилувчи қўмита бор. Агар фикрим жуда керак бўлса айтаман: бугунги ўйиндаги ҳакамлик учун эътирозим йўқ. Акобирхўжа Шукуриллаев яхши инсон ва унга омад тилайман!

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!