Швеция Косово дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди (видео)

"ЖЧ-2022" саралашининг Европа минтақаси “B” гуруҳи 7-турида Швеция терма жамоаси ўз майдонида Косовони қабул қилди.

Ўйин мезбонларнинг тўлиқ устунлигида кечди ва бу устунлик якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Шу куни Швеция рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндаги голларни Эмиль Форсберг (29'), Александер Исак (62') ва Робин Квайсон (79') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)