"Сити" 100 миллионлик футболчини олмоқчи

Тоdofiches хабарига кўра, “Манчестер Сити” мураббийи Хосеп Гвардиола қишки трансферлар ойнасида марказий ҳужумчи сотиб олиш ниятида.

Манба ёзишича, инглизлар "Фиорентина" форварди Душан Влаxовични ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. "Шаҳарликлар"дан ташқари 21 ёшли сербиялик футболчига Европанинг топ-клублари жиддий қизиқишмоқда. "Фиорентина" раҳбарияти Душанни 100 миллион евродан камга сотмоқчи эмас.

Жорий мавсумда Влаxович 18 та ўйинда, 16 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!