“Сити”: Де Брюйне ўрнига бошқаси!

“Манчестер Сити”да сардорлик боғичи Давид Сильва кетганидан кейин бразилиялик Фернандиньога ўтган. Яқингача бразилиялик ярим ҳимоячи майдонга тушмаган учрашувларда унинг вазифасини Кевин де Брюйне бажариб келаётган эди. Бироқ, энди бельгиялик футболчи сардорнинг ўринбосари ҳисобланмайди.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Сити” футболчилари овоз бериш йўли билан ўзларига янги сардор ўринбосарини сайлаган. Унга кўра, бундан буён бу вазифани Илкай Гюндоған бажарадиган бўлди.

30 ёшли футболчи 2016 йилдан бери “шаҳарликлар” сафида тўп тепмоқда ва жамоа ичида ҳурмат қозона олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!