“Сити” янги юлдуздан қуруқ қолди

“Манчестер Сити” ёзги трансферларнинг сўнгги кунида “Палмейрас” ярим ҳимоячиси Уэсли Рибейрони олиш имконини қўлдан чиқарди.

Бош мураббий Хосеп Гвардиолага маъқул келган ярим ҳимоячи учун “шаҳарликлар” 6,5 миллион фунт ва қўшимча бонуслар таклиф қилган эди.

Бироқ “Палмейрас” раҳбарлари 22 ёшли футболчини 10 миллион фунтдан камига қўйиб юбормаслигини билдириб, инглизлар шартномаси рад этди.

“Палмейрас”нинг Рибейро билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!