 
                "Сўғдиёна" - Металлург": Матнли трансляция
Бироздан сўнг Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 
- 90+3' 
- 90+3'"Металлург" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 88'"Меьаллург"нинг кетма-кет ҳужумларини ҳимоячилар қайтарди. 
- 85'Жасур Ҳасановнинг олдинга ўтиши муваффақиятсиз якунланди. 
- 82'"Металлург" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди. 
- 77'Майдон марказида жиддий кураш кечмоқда. 
- 75'Митрович рақибнинг ҳавфли ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. 
- 72' "Сўғдиёна" ҳавфли ҳужумлар уюштирди ва бурчак тўпи ишлаб олди. 
- 68' "Металлург" сафида ўзгариш. Муҳаммад Исаев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди. 
- 64'Майдон марказида "Сўғдиёна" футболчиси йиқилиб тушди, бироқ унга нисбатан ўйин қоидаси бузилмади. 
- 60'"Металлург" кетма-кет бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 58' "Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 55'"Металлург" футболчисининг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 
- 53'"Сўғдиёна" яна олдинга ўтди, бироқ ҳимоячилар бу сафар ишончли ўйнади. 
- 48' ГООООООООЛ! Норхонов дарвозабоннинг хатосидан сўнг орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 
- 47'Иккинчи бўлимни бекободликлар яхши бошлади. 
- 45' Ўйиннинг иккинчит бўлимига старт берили. 
- 45+2' Биринчи бўлим якунига етди.Ҳозирча жиззахликлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 
- 45+2'Митрович узоқ масофадан йўлланган зарбадан сўнг тўпни қўлидан чиқариб юборди ва тўп дарвозага кириб кетишига бир баҳия қолди. 
- 45' Биринчи бўлимнинг асосий вақти ўз якунига етди ва 2 дақиқа тўхталишлар учун қўшиб берилди. 
- 44'Майдон марказида "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 
- 41'"Сўғдиёна"да яхши имконият вужудга келди, Норхонов тўпни шеригига қолдирди, Жамшиднинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 
- 39'Майдон марказида Бекобод клуби футболчиси ўйин қоидасини бузди. 
- 36'Дамир Темировнинг зарбасига аниқлик етишмади. 
- 34' "Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 32'Майдон эгалари яна ўйин қоидасини бузди. Бекободликлар фойдасига жарима зарбаси. 
- 30'"Металлург"да жарима зарбасидан кейин яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнашди. 
- 28'Норхонов Болтабоевга тўпни оҳиста ўтказиб юборди. Жамшиднинг олисдан йўллагн зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. 
- 28'Бекободлкларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятсизлик билан якунланди. 
- 25'Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини берди. 
- 23'"Сўғдиёна" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида. 
- 22'Қанотдан амалга оширилган узатмани "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович эгаллаб олди. 
- 20'Саламат Қутибаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 
- 18'"Металлург" яна олдинга ўтди, бироқ сўнгги узатмада уларга аниқлик етшмаяпти 
- 16'"Металлург"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 
- 15' Бекободликлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 14'"Сўғдиёна"да яхши имконият вужудга келди, бироқ бош билан йўлланган зарбага аниқлик етишмади. 
- 12' Майдон марказида Абдураҳмон Абдулҳақов "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 
- 11'"Металлург" дарвозасига яна бир кучли зарба йўлланди. Турсунбоевдан сейв. 
- 9'Ниҳоят бекододликлар олдинга ўтишди. 
- 7 ' Жиззахликлар кетма-кет бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 
- 5'Мезбонлар устунликни тўлиқ ўз қўлига олди. 
- 1' ГОООООООООЛ! Илк дақиқаларданоқ Жамшид Болтабоев мезбонларни олдинга олиб чиқди. 
- 0'Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" ўйини старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 



Фикрлар