SPORTS.uz Белград-2021. Бронза медалини қўлга киритган Мадияр Саидраҳимов қанча пул ишлаб олганини биласизми?

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланиб бормоқда. 

Кеча ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) ярим финалда кубалик Ла Круз Пераза билан рингга кўтарилди. Беллашувда ҳамюртимиз имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Мадияр жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

AIBA расмий сайтида мусобақадан аввал соврин жамғармаси эълон қилинганди. Унга кўра бронза медаль эгаси 25 минг АҚШ доллари билан мукофотланиши кўзда тутилган. Демак, Мадияр Саидраҳимов 25 минг АҚШ долларига эга бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун -60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков финалда франциялик Софиане Оумиа билан рингга кўтарилади. Жанг бугун Тошкент вақти билан тахминан 22:45дан сўнг бошланади.

SPORTS.uz Белград-2021. Мадияр Саидраҳимов: 3-ўрингача меҳнат қилган эканмиз. Келаси сафар олтин медаль учун ҳаракат қиламиз

sportsuz_madiyar-02

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
05/11/2021 22:51
Shunaqa bosgan tushadimi? Umuman zashita yo‘q . Atayin yutqizganday
&
Diyorbek Ne'matov
05/11/2021 16:27
@EldorShomurodov14_roma. Shu kanalda Al muharraq vs Nasaf uchrashuvi uchun. online ssilka tashlanadi Obuna bolila

Минбар

Барча блоглар