SPORTS.uz Белград-2021. Мадияр Саидраҳимов: 3-ўрингача меҳнат қилган эканмиз. Келаси сафар олтин медаль учун ҳаракат қиламиз

  • 5 ноябрь, 2021, 01:12
  • 1
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Ярим финаллар бўлиб ўтяпти.

Ҳозиргина Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) кубалик Ла Круз Пераза билан рингга кўтарилди. Беллашувда ҳамюртимиз имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Мадияр жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Жангдан сўнг Мадияр Саидраҳимов SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги жанг қийин кечди. Кучли рақиб билан беллашдим. Учинчи ўрингача меҳнат қилган эканмиз. Энди келаси сафар ўз устимизда кўпроқ ишлаб, олтин медаль учун ҳаракат қиламиз, - деди Мадияр Саидраҳимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
05/11/2021 11:42
Мадиёр жуда хам мардонавор жанг килди! Факат омади келмади, холос! Аслида камида финалга лойик жанг булди! Мадиёр сен барчага урнак булишга лойиксан!