SPORTS.uz Белград-2021: Бугунги вакилларимиз иштирокидаги иккинчи жангда ҳам ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Кун доирасидан ўрин олган Мадияр Саидрахимов (-92 кг)нинг беларуслик Владислав Смахликауга қарши жанги бошланмоқда...

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби эса қизил формада жанг қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Илк раундда вакилимиз кучли ва аниқ зарбалар йўллашни уддалади. Рақиб эса ҳозирнинг унинг зарбаларига туриб бера олмоқда. Кўрамиз бу қачонгача давом этаркин... Ҳакамлар биринчи раундда Мадиярнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Бу 3 дақиқаликда ҳам ўзбекистонлик боксчи устунликка эришди. Унинг зарбалари аниқ чиқмоқда. Бу ҳакамларнинг қарорида ҳам акс этмоқда. Иккинчи раундда ҳам бизнинг фойдамизга 5:0 ҳисоби қайд этилди.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Охирги раундда беларуслик боксчи бироз аниқроқ ҳаракат қила бошлади. Бу балки икки раунддаги бой берилган очколар сабабдир. Лекин ҳамюртимиз бўшашмаслиги керак. Шу паллада жанг тугади.

Ҳеч иккиланишсиз айтишимиз мумкинки, вакилимиз рақибдан яққол устунлик қилди. Чиндан ҳам Мадияр жангни ғалаба билан якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 20:54
Киенги рақиби қозоғистонлик боксчига қарши. Баурларим бир бирига қарши жанг қилади деб ётгандир қўшнилар ҳам. Мадиёрдан фақат ғалаба кутамиз. Олға Мадиёр бўшашма ҳеч ҳам.

Минбар

Барча блоглар