SPORTS.uz Белград-2021. Лазизбек Муллажонов: Кейинги босқичда таниш рақиб билан дуч келяпман ва бу менга...

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Лазизбек Муллажонов (+92 кг) нимчорак финалда англиялик Орие Делисиосга тўқнаш келди. Жангда вакилимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Жангдан сўнг Лазизбек Муллажонов SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдирди.

- Жанг жуда ҳам зўр ўтди. Биринчи жангдан кўра бугун ўзимни яхши ҳис қилдим. Ўйлаганимдек, жангдан жангга очилиб боряпман.

Биринчи рақибимга қараганда, англиялик боксчи бўйдор, кучли экан. Лекин биринчи тўқнашувдаги каби қийналмадим. Кейинги рақибим арманистонлик боксчи. У билан харбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида тўқнаш келганмиз. Бу у билан иккинчи жангимиз бўлади. Кейинги босқичда таниш рақиб билан дуч келяпман. Насиб қилса, менга осон бўлади, деб ўйлайман.

Бу галги жаҳон чемпионати янги номлар ва янги ёшларни кашф қилади, - деди Лазизбек Муллажонов.

Энди ҳамюртимиз 2 ноябрь куни чорак финалда арманистонлик Чалоян Давитга тўқнаш келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар