SPORTS.uz Белград-2021: Ўзбекистонлик боксчи Одилжон Аслонов жанг ўтказмасидан кейинги босқичга чиқди

Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги жанглари старт олди.

26 октябрь санасида уч нафар ҳамюртимизнинг рингга кўтарилишлари белгиланган. Дастлаб Одилжон Аслонов (-80 кг) танзаниялик Юсуф Чангалавега қарши кундузги жангда иштирок этади. Бу Тошкент вақти билан 16:00дан кейинги сеансда (тахминан 19:20да) бошланиши белгиланганди.

Бироқ SPORTS.uz сайтига маълум қилишларича, ҳамюртимизнинг рақиби номаълум сабабларга кўра жангга чиқмайди. Бу эса Одилжон Аслоновни кейинги босқичга олиб чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
26/10/2021 20:45
Ўзбекка қарши жангга чиқишга ҳам қўрқиб қолдими диейман рақиблар.
Одилжоннинг киейнги жангларига омад тилаб қоламиз. Олға Одилжон..

Минбар

Барча блоглар