SPORTS.uz Белград-2021. Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон вакилини таслим этди. Унинг кейинги босқичдаги рақиби маълум

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бир неча дақиқадан сўнг Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) қозоғистонлик Аибек Оралбай билан рингга кўтарилади.

Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Вакилимиз ўнг қўлдаги кучли зарбасини йўллаш учун пайт пойлаяпти. Рақиби эса иккилик зарбасини берди.

Икки боксчи ҳам кетма-кет зарбалар бераётганда, ҳакам Мадиярга нисбатан ҳисобни очди. Ҳаммаси жойида, у жангни давом эттириши мумкин.

Икки боксчи ҳам бир-биридан қолишмасликка уриняпти. Илк раунд қозоғистонлик боксчи фойдасига 4:1.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Ажойиб жанг гувоҳига айланмоқдамиз. Иккилик ва учлик зарбалар йўлланмоқда икки боксчи томонидан ҳам.

Мана энди қозоғистонлик боксчига нисбатан ҳисоб очилди. У ҳам жангни давом эттира олишини кўрсатди. Кетма-кет зарбалар...

Иккинчи бўлим бизнинг фойдамизга якунланди 5:0.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Икки боксчи биттадан аниқ ва кучли зарба йўллади. Иккилик ва учлик зарбалар кўпаймоқда. Яна шундай зарбалар берилди. Қайсидир боксчини устун, деб ажратиш қийин бўляпти.

Жанг якунланди. Ҳакамлар вакилимизнинг устунлигини қайд этишди 4:1.

Энди ҳамюртимиз 2 ноябрь куни чорак финалда англиялик Льюис Уильямс билан жанг ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
01/11/2021 01:41
Маладец Мадияр. Қозоқ Ўзбек қарама қаршилик ҳисобини қисқартирди. Ҳозирча 2:1 ллға йигитлар. Омад тилаймиз сизларга.
&
Бухорий Шариф
01/11/2021 01:40
Маладец Мадияр. Қозоқ Ўзбек қарама қаршилик ҳисобини қисқартирди. Ҳозирча 2:1 ллға йигитлар.

Минбар

Барча блоглар