Сульшер Роналдуни қачонгача ўйнамоқчи эканини айтди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналду фаолиятини узоқ вақт давом эттираётганидан ҳайратланмаслигини билдирди.

- Агар Роналду 40 ёшгача тўп тепса ҳам, бунга ажабланмайман. Бу борада у ўзини назорат қилаётгани ва гени муҳим роль ўйнайди. Шунга қарамай, у бор кучини бериб ўйнайдиган футболчилар тоифасидан. Жисмоний ҳолати таҳсинга лойиқ, - деди “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи.

36 ёшли Роналду Англияга келиши билан гол уришга киришиб кетди. У премьер-лигада иккита учрашувда учта, Чемпионлар лигасида битта баҳсда бир маротаба гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!