Суперлига. АГМК ўз майдонида

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган АГМК ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги қолдирилган ўйин ўз ниҳоясига етди. Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

29-дақиқада Элгужа Григалашвили собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмасдан Бобурбек Йўлдошев "Қизилқум" жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг ҳисобни тенглаштирди.

36-дақиқада Эркин Байдуллаев жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг Сухроб Султонов ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда томонларда бир қатор қулай имкониятлар юзага келганига қарамай, вазиятларни якунлашда аниқлик етишмади ва ҳисоб ўзгаришсиз қолди - 1:2.

Мазкур мағлубиятдан сўнг олмалиқликлар ҳисобидаги очколар сони 19 талигича қолди ва жамоа 2-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. 14 очкога эга навоийликлар эса жадвалда 8-поғонани эгаллаб турибди.

АГМК

  • Бобурбек Йўлдошов 34'

Суперлига 6-тур

22/06/2021 20:00

1
:
2
Тугади

Қизилқум

  • Элгужа Григалашвили 29'
  • Эркин Бойдуллаев 36'

Стадион: ОКМК СМ, 1200 томошабин

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукруллаев

45'
90'
  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Қизилқум" АГМК майдонида ғалаба қозонди!

  • 90+3'

    Актамовдан тушунарсиз қарор: Захирадан майдонга тушган  Саъдиллоев ўрнига Жамшид Ҳасанов майдонга тушди.

  • 90+2'

    АГМК футболчилари катта куч ва иштиёқ билан олдинга ташланмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Фортес бу сафар Чалқанча услубда зарба йўллади. Ноаниқ.

  • 87'

    Бу сафар Зафар Полвонов яқин масофадан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 86'

    Элвин Фортеснинг стандартдан берган зарбаси жонли девордаги футболчига тегиб майдонни тарк этди.

  • 84'

    Элгужа Григалашвили ўз ўрнини Беҳруз Саъдиллоевга бўшатиб берди.

  • 83'

    Дилшод Аҳмадалиевнинг узатмасига аниқлик етишмади.

  • 82'

    Рақибини алдаб ўта олмаган Миржалол Қосимов унга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 80'

    Мате Ватсадзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 79'

    Сон жиҳатдан устунликка эришган меҳмонлар дарҳол ўйинга фаоллик қўшди.

  • 77'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Акром Комиловга қизил картока кўрсатилди. АГМК янада қийин вазиятга тушиб қолди.

  • 75'

    Мезбонлар сафида Бобур Йўлдошев ўрнига Сардор Раҳмонов ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Олмалиқликларнинг ҳужумлари яхши чиқмоқда. Аммо якуний зарба берадиган футболчи топилмаяпти.

  • 71'

    Стандартдан оширилган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди.

  • 69'

    Меҳмонлар сафида ҳаракат қилган Жасур Азимов ўз ўрнини Миржалол Қосимовга бўшатиб берди.

  • 68'

    Қосимовдан яна юриш: Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Элвин Фортес майдонга тушди. Улар Мурод Тошматов ва Шохруҳ Гадоевни алмаштирди.

  • 66'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Григалашвили ноаниқ зарба йўллади.

  • 64'

    Жўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 62'

    АГМК сафида ўзгариш:  Қосимов ва Турсунов ўрнига Полвонов ҳамда Жўраев тушди.

  • 60'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 57'

    Григалашвили чап қанотдан бир ҳимоячини ажойиб тарзда доғда қолдириб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва яқин масофадан зарба йўллади. Султонов бу гал жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 54'

    Меҳмонлар бурчак зарбасига эга эди. Муваффақиятсиз

  • 50'

    Йўлдошевнинг узатмасини Нестеров ушлаб олди

  • 46'

    "Қизилқум"да ўзгариш. Файзулла Қамбаров ўрнига Шерали Жўраев майдонга тушди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Биринчи тайм тугади!

  • 45'

    Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди...

  • 44'

    Гадоев қулай вазиятдан фойдалана олмади

  • 40'

    Эркин Бойдуллаевнинг жаримадан узатиб берган тўпини Файзулла Қамбаров боши билан дарвоазага йўналтирди. Ноаниқ.

  • 36'

    ГОООЛ! Эркин Бойдуллаев ажойиб зарбаси билан яна меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди-1:2

  • 34'

    ГОООЛ! Ўйинда ҳисоб тенглашди! Жарима зарбасидан сўнг Бобур Юлдашов тўпни дарвозага аниқ йўллади - 1:1!

  • 32'

    Мезбонлар жарима тўпи тепади

  • 30'

    Элгужа Григалашвили голни нишонламай, АГМК мухлислари ва клубга ҳурмат сақлади 

  • 29'

    ГОООЛ! Муҳсинжон Убайдуллаевнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатиб берган тўпини Элгужа Григалашвили узоқ бурчакка тўғирлаб қўйди -0:1.

  • 28'

    Рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин Вацадзе дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Султонов чаққонроқ ҳаракат қилиб, ҳужумчига имкон бермади

  • 24'

    Байдуллаевга нисбатан қоида бузилди. Гадоевга тиббий ёрдам кўрсатилди

  • 22'

    Ватсадзе йиқитилди

  • 19'

    Турсуновнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб майдонни тарк этди

  • 17'

    Қосимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонлар қулай жарима зарбасига эгалар

  • 15'

    Григалашвилинг 20 метрдан йўллаган зарбасини Султонов қайтарди. Зарба ажойиб бўлди, сейв ҳам шунга яраша бўлди

  • 14'

    Тўхтахўжаевнинг Мустафоев томон йўллаган узатмасини ҳимоячилар қайтарди

  • 10'

    Дилшод Аҳмадалиевнинг зарбасини Нестеров қайтариб юборди. Бу учрашувдаги биринчи хавфли зарба

  • 10'

    Миржамол Қосимов ўйиндан ташқари ҳолатда

  • 9'

    Тошматов бурчак тўпини амалга оширди. Нестеров муштлари билан тўпни уриб юборишга уринди. Такрорий бурчак тўпи амалга оширилди. Бу гал ҳимоячисилар хавфни бартараф этишди.

  • 8'

    Мезбонлар бурчак тўпига эгалар

  • 6'

    Кухианидзе Аҳмадалиевга нисбатан қоида бузди

  • 5'

    Аҳмадалиевнинг ўнг қанотдан оширган тўпи мўлжалга аниқ бормади

  • 4'

    Дастлабки дақиқаларда мезбонлар ўйин тизинини ўз қўлларига олишган

  • 2'

    Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 19:57'

    ПФЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар