Суперлига. Бугун “Ўзбек классикоси” ва яна бир учрашув бўлиб ўтади!

Ўзбекистон Суперлигасининг 6-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун тур доирасида сўнгги икки беллашув ўтказилади.

Жумладан, Фарғона шаҳрида "Нефтчи" ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади. Ушбу қарама-қаршилик анъанавий равишда “Ўзбек классикоси” сифатида эътироф этилади ва турнинг марказий ўйинларидан бири ҳисобланади.

Беллашув соат 19:00'да старт олади ва "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, кун дастуридан "Бухоро" — "Қизилқум" учрашуви ҳам ўрин олган бўлиб, мазкур баҳс ҳам соат 19:00'да бошланади.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Жорий мавсум
7344.png

Бухоро

19:00
- : -

19:00

8994.png

Қизилқум


  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Жорий мавсум
6483.png

Нефтчи

19:00
- : -

19:00

3970.png

Пахтакор

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
09/04/2026 10:53
Олга,Нефтчи.Бугун хам 3-0 серия и давом этсин.