Суперлига. "Локомотив" қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 34-дақиқасида муборакликлар легионери Годвин Чика рақиб футболчисининг хатосидан сўнг ҳисобни очишга эришди. 51-дақиқада Жасурбек Жалолиддинов чиройли тарзда рақибларини ортда қолдириб, мувозанатни тиклади.

Баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам "темирйўлчилар" фойдасига пенальти белгилади ва Темурхўжа Абдуҳолиқов буни аниқ амалга ошириб, жамоасига 3 очко тақдим этди.

  • Суперлига
  • 20-тур

Локомотив

  • Жасур Жалолиддинов 51'
  • Темурхўжа Абдухолиқов 90+6'
2 : 1

27/09/2021 19:00

Машъал

  • Оквара Годвин Чика 34'

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!