Суперлига. “Машъал”ни мағлуб этган “Насаф” 3-ўринга кўтарилиб олди

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Машъал” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Қаршидаги “Марказий” стадионда кечган учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

17-дақиқада бурчак тўпидан сўнг муборакликлар жарима майдонида саросима бошланди ва юзага келган пала-партишликдан сўнг Ғолиб Ғайбуллаев ажойиб тарзда фойдаланиб, ҳисобни очди. Баҳс сўнггига қадар мазкур ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва қаршиликлар вилоят дербисида муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 23 тага етди ва жамоа қўшимча кўрсаткичлар эвазига “Сўғдиёна”ни ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди. Ҳисобида 9 очкоси бўлган “Машъал” эса жадвалнинг 11-поғонасини эгаллаб турибди.

Насаф

  • Ғолиб Ғайбуллаев 16'

Суперлига 8-тур

09/07/2021 20:00

1
:
0
Тугади

Машъал

    Стадион: "Марказий" стадион. Қарши

    Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    Akbarali Abdunazarov
    09/07/2021 23:11
    Худо хохласа Насаф давралар оралигида камида 3 та уйинчи харид килади, хозиргиданда кучаяди, чемпионлар лигасига бу йил албатта чикамиз иншооллох!
    &
    Shaymardonov Nurbek Nasimovich
    09/07/2021 22:28
    2 taym. Mashal zur uynadi. shunga hayron qolaman. nimaga Mashal bunday orqaga yuribti bulmasa. Mashal ayrim kamandalarga uhshap. senterdan kelib uzoqdan yoqoridan oshirib. 16 ichiga pala partish gol bulsa gol bulmasa himoyachilarga tegib durak gol buladi shiori yuqda klubda. Mashalni. uz uyinni bor ekan. keyingi uyinlariga omad. Nasafka kelsak shunchaki super. klub. bunoqa klubla osiyoga sanoqli.
    &
    Турсун Ғани
    10/07/2021 00:39
    САФАРОВ АНВАР ДЕГАН ЯККАБОҒЛИК КУРСДОШИМ БЎЛАР ЭДИ. 1986-ЙИЛ ТУҒУЛГАН, ТАТУ ДА ЎҚИГАН ЎША БИЛАН БИР ҲЕЛ ФИКРЛАЙСИЗ ЙОЗАСИЗ. У БОЛА ФУТБОЛГА УМУМАН ТУШУНМАЙДИ ВА ҚИЗИҚМАЙДИ. ЛЕКИН ФИКИРЛАРИ ДУНЙОҚАРАШИ СИЗНИКИ БИЛАН БИР ҲЕЛ ЭДИ. СИЗЗИ КОМИНТАРИЯЛАРИЗЗИ ЎҚИСАМ АНВАР КУРСДОШИМ ЁДИМГА ТУШАВЕРАДИ ДЎСТИМ.
    &
    Турсун Ғани
    10/07/2021 00:41
    ЯККАБОҒДА ИМОМЙОҚУБ ДЕГАН ЖОЙИДАН ЭДИ КУРСДОШ ДЎСТИМ.
    &
    Shaymardonov Nurbek Nasimovich
    10/07/2021 11:19
    Qarshidanman. keyin fudbol siz tushunasiz chogim. yozishizdan. ayt qani. fudbolni tushungan kishi qaysi fikr fudbolni umuman tushunmaslegimdan dalolat beribti.
    &
    Турсун Ғани
    10/07/2021 14:16
    СИЗНИ ФУТБОЛНИ ТУШУНМАЙДИ ДЕМАДИМ. АКСИНЧА КУРСДОШ ДЎСТИМ БИЛАН ЎҲШАШ ХАЁТИЙ ҚАРАШЛАРИЗ У ҲАМ ВАЗИЯТЛАРНИ ИПИДАН ИГИНАСИГАЧА ТАҲЛИЛ ҚИЛАРДИ ФАҚАТ ФУТБОЛДА ЭМАС БОШҚА СОҲАЛАРГИ ҚИЗИҚИШИ БОРДИ ВА ДУНЁҚАРАШЛАРИНГИЗ БИР ҲЕЛДАЛИГИ МЕНГА ЎША ДЎСТИМНИ ЭСЛАТКАНЛИГИНИ ЁЗДИМ.
    &
    Shaymardonov Nurbek Nasimovich
    09/07/2021 20:53
    Mashal Nasafka no qulay raqibda. tugri Nasaf ustunlik qilapti lekin. Mashal ham yahshi himoyalanapti. Mashal hamma raqibiga shunoqa uyin taklef qilsa. ayrim uyinlarini kuraman uyinchila maydonga nima qilib yotkani bilmaydi. lekin bugun Mashal har soniyaga bush zonalarni yopishka ulgurapti. Nasafka qarshi Nasafni maydoniga bunoqa chimi zur maydonga Nasafka qarshi uynash qiyin.
    &
    Турсун Ғани
    10/07/2021 00:57
    НИМА ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗ НАСАФ БУ ЙИЛ ОФК КУБУГИДА ЎША АНАТОЛИЙ ДЕМЯНЕНКО БИЛАН ЭРИШГАН ЧЕМПИОНЛИГИНИ РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ БИЛАН ҚАЙТА ТАКРОРЛАЙ ОЛАРМИКАН. ЎШАНДА БИЗ ФИНАЛДА БУХОРОДАН ҚАРШИГА БОРГАН ЭДИК ВА ЧЕМПИОНЛИКНИ НИШОНЛАБ ХУДДИ ЎЗИМИЗНИ БУХОРО ЮТГАНИДЕК МАЗЗА ҚИЛИБ КАЙФИЯТИМИЗ ЧОҚ БЎЛИБ ҚАРШИДАН ҚАЙТГАН ЭДИК.
    БИЗНИНГ ФУТБОЛГА ҲОЗИР ҲЕЧ БЎЛМАСА ШУНАҚА КУЛИБЛАР МИҚИЁСИДАГИ ЧЕМПИОНЛИКЛАР ЖУДА КЕРАК ВА ЗАРУР. ЭҲТИМОЛ ШУНДА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНГА ҲАМ ФУТБОЛ КЕРАК ЭКАНЛИГИНИ РАҲБАРИЯТ ТУШИНИБ ЕТАР. ЎФА ВА ЮҚОРИДАГИЛАР. ХОЗИР ФУТБОЛИМИЗ ЎЛГАН ВА ЧЎКИБ ҚОЛГАН ВАҚТИ. БУНАҚА ШАРМАНДАЛИ ҲОЛАТГА МЕНИМЧА ЛИВАНДА ОФК КУБУГИДА ЯПОНИЯГА 1:8 ГА ЮТҚИРГАНИМИЗДА ТУШГАН БЎЛСАК КЕРАК, ЯНА БИЛМАДИМ. ЎШАНДАН КИЙЕН ФУТБОЛИМИЗ ҚАЙТА ОЁҚҚА ТУРГАН ВА ФИФИ РЕТИНГИДА 45- ПОҒОНАЛАРГАЧА КЎТАРИЛГАНМИЗ. ЭҲТИМОЛ НАСАФ ОФК КУБИГИДА ЗАФАР ҚУЧСА БИЗГА ЯНА ФУТБОЛ ҚАЙТАР ДЕГАН ЎЙ ВА ҲАЁЛЛАР ИЛА ЁЗМОҚДАМАН ДЎСТ...
    Akbarali Abdunazarov
    10/07/2021 13:44
    Шу йил албатта олади, олдингига нисбатан осонрок ютади!
    &
    Турсун Ғани
    10/07/2021 14:06
    ИЛОҲИМ ШУНДАЙ БЎЛСИН. ОМИН
    &
    Турсун Ғани
    10/07/2021 14:24
    БАРЧАМИЗ УЧУН ҚИЗЗИҚ БЎЛАДИ НАТИЖА КУТАМИЗ АЛБАТТА ЯГОНА ҚОЛГАН ЖАМОАМИЗДАН.

    Минбар

    Барча блоглар