Суперлига.

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. "Марказий" ўйингоҳда кечган учрашувда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.

Футболчилар қанча ҳаракат қилишмасин, икки дарвозабон ҳам ишончли ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, "лочинлар" айни дамда 29 очко билан 6-ўринда бормоқда. Ҳамиджон Актамов шогирдлари ҳисобида 28 очко бор. Навоийликлар турнир жадвалида 7-ўринни банд этиб турибди.

Навбаҳор

    Суперлига 20-тур

    26/09/2021 18:30

    0
    :
    0
    Тугади

    Қизилқум

      Стадион: Марказий "Навбаҳор" стадиони, 4525 томошабин

      Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

      45'
      90'

      • 90+5'

        Учрашув якунланди. Жамоалар нурсиз дуранг қайд этди

      • 90+3'

        "Навбаҳор" футболчиси ҳужумда фол ишлатди

      • 90+2'

        "Навбаҳор" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

      • 90'

        Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди!

      • 89'

        "Қизилқум" таркибида Ислом Кенжабоевнинг ўрнини Владислав Алексин эгаллади

      • 87'

        Ҳакам Давронбек Ҳошимов билан Жасур Азимовга сариқ карточка кўрсатилди

      • 86'

        Хошимов рақиб футболчиси билан тортишиб қолди.

      • 86'

        "Навбаҳор" таркибида иккита ўзгариш: Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Эҳсони Паншанбе ўрнига Илҳомжон Алижонов ва Аббосжон Ғуломов майдонга тушишди

      • 79'

        Қизилқум таркибида ҳам ўзгариш бўлади: Жамшид Ҳасанов ўрнига Жасур Азимов ўйинга қўшилди

      • 76'

         "Навбаҳор" таркибида иккита ўзгариш: Азимжон Аҳмедов ва Иван Соловьёв ўрнига Сардор Теляков ҳамда Иброҳим Ғанихонов майдонга тушди

      • 74'

        СЕЙВ! Мирзоҳид Ғофуров ижросидаги ажойиб зарбадан кейин Нестеров яна маҳорат кўрсатди

      • 73'

        Элгужа Хошимовни йиқитди. Сал кеч қолганида пенальти бўлиши мумкин эди

      • 71'

        Соловьёвнинг узатмасини Нестеров эгаллаб олди ва тезкорлик билан ўйинга киритди

      • 70'

        Элгужа Григалашвилига сариқ карточка кўрсатилди

      • 68'

        Қувондиқ Рўзиев ўрнига Коста Гуттинер майдонга тушди

      • 66'

        Ислом Кенжабоев чап оёқда чиройли зарба йўллаганди, бироқ аниқлик етишмади

      • 65'

        Меҳмонлар сафида ўзгариш: Ватсадзе ўрнига Саъдиллоев ҳаракат қилади

      • 64'

        ЗАРБААА! Забиҳилло Ўринбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтаришга эришди

      • 61'

        Мате тўпга етиб боролмади. Юсупов чаққонлик қилди

      • 55'

         Ҳошимовнинг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Жамоадошлари уни қўллаб-қувватламади

      • 53'

        Бурчак зарбасидан амалга оширилган узатмани дарвозабон узоқлаштирди

      • 52'

        Ҳасановнинг зарбасидан кейин эса тўп Ҳошимовга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси

      • 49'

        Файзулло Қамбаров огоҳлантирилди

      • 48'

        Эркин Бойдуллаевнинг узун пасидан сўнг Элгужа Григалашвили тўпни эгаллай олмади

      • 46'

        Иккинчи таймга старт берилди

      • 45'

        Жамоалар майдонга қайтмоқда

      • 45+1'

        Биринчи тайм якунланди

      • 45'

        Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

      • 42'

        Аҳмедов бугунги ўйинда жуда асабий ўйнамоқда. Азим ҳужумда фол ишлатди

      • 40'

        Қувондиқ Рўзиев ҳаволатиб тўпни жарима майдони ичига узатди. Ўринбоевнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди

      • 37'

        Соловьёв рақиб оёғини босиб олди

      • 35'

        Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси хавфли, лекин бироз ноаниқ чиқди.

      • 33'

        "Қизилқум" ҳужум ушютирди Мате Ватсадзе охирги вазиятда тўпни қўл билан ўйнади

      • 30'

        Кенжабоев соло юриши билан рақиб жарима майдонига яқинлашди. Ҳимоячи қоида бузмай тўпни олиб қўйди

      • 28'

        Эркин Байдуллаевнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди. Юсупов тўпни ўйинга киритиб беради

      • 26'

        Кухианидзе дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади. Унда шерикларига ҳам тўпни ошириш варианти бор эди, бироқ легионер тўпни қизғонди

      • 24'

        Соловьёв бир ҳимоячини осонликча ортда қолдирди, бироқ иккинчи ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди

      • 21'

        Убайдуллаевнинг қанотдан узатган паси ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди

      • 17'

        Азим Аҳмедов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

      • 14'

        Азим Аҳмедов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарба кўнгилдагидек чиқмади

      • 12'

        ВУУУУҲ! Эркин Бойдуллаевнинг жарима тўпидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Юсупов қийинчилик билан қайтарди

      • 11'

        Элгужа Григалашвили жарима майдони чизиғи устида тўхтатилди. "Қизилқум" учун яхши имконият бўлиши мумкин

      • 9'

        Ислом Тўхтахўжаев ҳимоядан туриб жамоадошига тўпни етказиб бермоқчи бўлганди, Юсупов тўпни эгаллаб олди

      • 8'

        Азим Аҳмедов рақиб футболчисга жуда қўпол ўйнади

      • 7'

        "Навбаҳор" легионери Эҳсони Паншанбенинг стандарт вазиятдан узатган тўпини Игнатий Нестеров ушлаб олди

      • 2'

        Учрашувнинг илк ҳужуми мезбонлар томонидан уюштирилди. Қанотдан "лочинлар" жарима майдони ичига кирмоқчи бўлди

      • 1'

        Учрашувга старт берилди!

      • 0'

        Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда

      •  

      Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)