Суперлига. “Сурхон” уй учрашувини Олмалиқда ўтказади

Coca-Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Сурхон” — “Бунёдкор” учрашуви 3 июль санасидан 4 июлга кўчирилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатўи.

“Сурхон” футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган Термиздаги стадион прожекторлари Суперлига клублари учун тақдим этиладиган ёзги танаффусга қадар талаб этилган кўрсаткичга келтирилмади. Шундан келиб чиқиб, “Сурхон” клуби 12-турдан жой олган учрашувини нейтрал майдонда ўтказади. 

Мазкур беллашувни “Бунёдкор” клуби билан келишиб, унинг стадионида ўтказиш иложсиз. Сабаби бу вақтда стадион Чемпионлар лигаси учрашувлари билан банд бўлади. Шундан келиб чиқиб, “Сурхон” АГМК стадионидан фойдаланиш бўйича келишувга эришди. 3 июль куни АГМК клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилаётгани “Сурхон” иштирокидаги учрашувнинг бир кун кейинга сурилишига асос бўлди. 

"Маълумот учун, ЎзПФЛ июнь ойидан эътиборан учрашувларни фақатгина 20:00 га тайин қилгани ҳолда, футболчиларнинг қуёш иссиғида ўйнашларига йўл қўймаяпти", - дейилади хабарда.

KICKOFF 12-tur

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар