Суперлига йўлланмаси учун кечадиган ўйинни қайси телеканал намойиш қилади?

Бугун Про лига 2021 йилги мавсуми якунига кўра 3-поғонани банд этган “Олимпик” жамоаси Суперлигада 12-ўринни эгаллаган “Машъал”га қарши ўтиш ўйинида майдонга тушади.

Учрашув 16:00да "Пахтакор" стадионида старт олади. Суперлига йўлланмаси учун кечадиган қизғин баҳсни бир йўлла иккита телеканал "Футбол ТВ" ва "Спорт ТВ"да жонли тарзда намойиш этилади.

Барчангизни ушбу беллашувни стадиондан туриб, томоша қилишга чорлаб қоламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар