Сурияга иккита гол урган ўзбек ҳужумчиси Россиядагиларни ҳайрон қолдирди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи ўртоқлик учрашувида Сурия футболчилари билан куч синашиб, йирик ҳисобда зафар қучди.
Фабио Каннаваро Эрон билан учрашувдан сўнг бу баҳсда асосан захирадаги футболчиларни синаб кўрди. Аввалги ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Эрон дарвозасини ишғол қилган Ҳусайн Норчаев бу гал Элдор Шомуродов ўрнига ҳужум марказига илк дақиқалардан туширилди.
24 ёшли форвард ҳамманинг ишончини оқлади. Боши билан иккита тўп киритган Норчаев учрашув қаҳрамони бўлди.
«Пахтакор» стадионида ўтган беллашув 4:1 ҳисоби билан якунланди. Бу баҳсда Шерзод Эсанов ва Акмал Мозговой ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёздирди.
Ўзбек футболидан яхши хабардор бўлган россиялик журналист Александр Троицкий Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди.
- Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Сурияни қийинчиликсиз мағлуб этди. Бу ерда катта саволлар йўқ. Фақат учрашув охирида бироз ҳушёрликни йўқотгандек бўлишди, аммо бу жуда ҳам катта муаммо эмас.
Ўзлариини мезбонга яраша тутиб, меҳмондўстлик намоён қилишди, дейиш мумкин. Ҳусайн Норчаевни алоҳида эътироф этиш лозим.
Ҳали-ҳануз, у қандай қилиб "Алания"да ўз ўрнини топа олмаганини тушунмайман. Бу қандайдир мўъжиза.
Энди эътибор — Жанубий Корея билан ўйинга. Энг катта эътибор эса, албатта, Осиё кубогига, — деди Троицкий.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илгари "Насаф" ва "Нефтчи" жамоалари шарафини ҳимоя қилган Ҳусайн Норчаев Россиянинг "Рубин" клубида ҳам фаолият юритган. Бироқ бу клуб мураббийлари ўзбек легионерига етарли даражада имкон бермаган. Норчаев Ўзбекистон миллий терма жамоасида бешинчи учрашувини ўтказиб, урган голлари сонини тўрттага етказди.
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга қарши ўйин билан давом этади. Сирияга қарши беллашувдан олдин ўзбекистонликлар яна бир кучли рақиб — Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Шомуродов – гол устаси! Европада Элдорга эътибор қаратишди
Норчаев порлаган учрашувда Ўзбекистон йирик ғалабага эришди
Ўзбекистон Осиё ўйинларида 12-кунги баҳслардан сўнг медаллар жадвалидаги ўрнини билиб олди
Ҳаммаси тамом! Роналду энди ҳеч қачон Португалия учун ўйнамайди (тўлиқ тафсилотлар)
ФИФА раҳбари Инфантино Мирзиёевга ўзбек футболчиларининг устун жиҳатини айтди

Фикрлар