Теофимо Лопес ва Жорж Комбосос жанги Триллер компанияси томонидан бекор қилинди

Профессионал бокснинг енги вазн тоифасида WBА, WBО ва IBF камарлари учун бўлиши белгиланган Теофимо Лопес ва Жорж Комбосос жанги бекор қилинди.

Дастлаб, узоқ кечиктиришлардан сўнг жанг 4 октябрга белгиланган эди. Лекин "Monday Night Football" ўйинлари билан муҳлислик эътибори бўлиниши мумкинлиги сабабли жанг 16 октябрга қайта кўчирилди. Лопес янги сана учун рози бўлиб шартномага имзо чеккан бўлса, Комбосос уни рад этди. Триллер компанияси IBFга расмий хат билан мурожаат қилиб, ушбу баҳсни бекор қилганини ва Комбосос кафолатланган гонарни ҳисоб рақамига тушуриб беришни сўраб, янги сана ва ҳатто шартномада белгиланган 4 октябрь санасига ҳам жангни рад этгани сабаб, унга чора кўришни сўраган. 

Шундай қилиб, мазкур тўқнашув жанг кечаси кардидан олиб ташланди. Қолган андеркард жанглари эса белгиланган вақтда бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу кечада ҳамюртимиз Жамшидбек Нажмиддинов ҳам Уилл Мадерага қарши рингга кўтарилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)