Тер Штеген бу кунни ҳеч қачон унутмайди

Германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген "Барселона"даги юбилей учрашувини ўтказди.

Кеча Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйин 29 ёшли посбон учун “кўк-анор ранглилар” сафидаги 300-ўйин бўлди. У ушбу ўйинларда ўз дарвозасидан жами 299 та гол ўтказиб юборган.

Маълумот учун, Тер Штеген "Барселона" сафига 2014 йил 12 млн евро эвазига "Боруссия" Мюнхенгладбахдан кўчиб ўтган. У ўтган давр мобайнида 4 марта Испания чемпионатида, 5 марта Испания кубогида, 2 марта Испания Суперкубогида, 1 марта Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида, шунингдек, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×