Термиз шаҳрида катта ММА кечаси ташкил этилади (Видео)

  • 3 январь, 2022, 10:28
  • 0
  • MMA

Жорий йилнинг 22 январь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида катта ММА кечаси ташкил этилади. Ўзбекистон ММА ассоциацияси Сурхондарё бўлими ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимияти томонидан ўтказилаётган ушбу жанг оқшомида Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан жангчилар таклиф этилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими кубоги учун бўлиб ўтадиган жангларда юртимиз шарафини бир қатор истеъдодли вакилларимиз ҳимоя қилади.

Тез орада тўлиқ кардни эътиборингизга ҳавола этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!