Англия Премьер-Лигасида бир ҳафта ичида коронавирус билан боғлиқ 42та ҳолат қайд этилди. "Sky Sports" нашрининг хабарига кўра, бу лиганинг антирекорди ҳисобланади. 

"Daily Mail"нинг қўшимча қилишича, Англияда жорий мавсумни тўхтатиш муҳокама қилинмоқда. “Тоттенхем”, “Манчестер Юнайтед” ва “Астон Вилла” жамоаларида коронавирус ўчоғи аниқланган. Қолган клублар бундан хавотирда.

Лига аллақачон бир нечта ўйинларни қолдирди ва коронавирус билан боғлиқ эски қоидаларни кучайтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!