Тожикистондаги CAFA U-15 мусобақасига ўзбекистонлик қайси ҳакамлар жалб этилди?

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган CAFA U-15 мусобақасида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб борадилар.

ЎФА матбуот хизматининг хабарига қараганда, хусусан, Абдурашид Худойберганов бош ҳакам, Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Ҳасан Набиев ёрдамчи ҳакам, Валентин Коваленко эса ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлайдиган бўлди.

Сервер Жепаров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ушбу мусобақада қатнашиш учун Душанбега етиб келган ва “Атлас” меҳмонхонасига жойлашишди. 19-23 ноябрь кунлари давомида вакилларимиз Эрон, Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!