Токио-2020. Эркин курашчимизнинг рақиби Олимпиаданинг амалдаги чемпиони

Токио Олимпиадасида кураш беллашувлари бошланмоқда.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз эртага баҳсга киришади. 57 кг вазн тоифасида Ғуломжон Абдуллаев хитойлик Лю Минхуга қарши гиламга чиқади. Мазкур споптчи 2019 йилги Осиё чемпионати кумуш медали эгаси ҳисобланади.

Шунингдек, 86 кг вазнда иштирок этадиган Жавраил Шапиевни ҳақиқий синов кутиб турибди. Вакилимиз эронлик Хасан Яздани қаршилигини синдиришга ҳаракат қилиб кўради. Унинг рақиби 2016 йилги Рио Олимпиадаси чемпиони, 2 карра Жаҳон ва Осиё чемпионати, 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.

Ҳар икки ҳамюртимиз ҳам ўз юришини 1/8 финал босқичидан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
03/08/2021 23:01
Омад. Фақат омад тилаймиз.