Тома Менье ярим финалда Бельгияга ёрдам бера олмайди

  • 7 июль, 2018, 12:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бельгия терма жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Тома Менье Францияга қарши бўлиб ўтадиган ярим финал баҳсини ўтказиб юборади.

Tecno

Гап шундаки, 26 ёшли футболчи кеча мусобақанинг чорак финалида Бразилияга (2:1) қарши ўйинда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бу эса Меньенинг ушбу мусобақадаги 2-сариқ карточкаси бўлди ва шу тариқа келгуси ўйинни автоматик тарзда ўтказиб юборадиган бўлди.

Маълумот учун, Франция – Бельгия учрашуви 10 июль куни “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!