"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "Тоттенхэм"нинг диққат марказига тушди.

Diario Sport тарқатган хабарга қараганда, "шпорлар"нинг спорт директори Фабио Паратичи аллақачон босниялик футболчининг ижараси борасида каталонияликлар билан алоқага чиққан.

Ўз навбатида Пьянични собиқ жамоаси "Ювентус" ҳам 2 йилга ижарага олишни кўзламоқда. Бироқ футболчининг юқори маоши бунга тўсқинлик қилиши мумкин.

Пьянич ўтган мавсум “Барселона” таркибида жами 30 та ўйинда иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)