Турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК учрашуви ниҳоясига етди. Унда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Асабий руҳда кечган баҳсда гоҳ дарвозабонлар яхши ҳаракат қилган бўлса, гоҳ ҳужумдагилар мўлжалда адашди.

Шу тариқа, 24 очкога эга "лочинлар" 7-ўринда бормоқда, олмалиқликлар эса, 29 очко билан 3-поғонани банд этган. 

Навбаҳор

    Суперлига 17-тур

    10/09/2021 19:00

    0
    :
    0
    Тугади

    АГМК

      Стадион: Марказий "Навбаҳор" стадиони

      Бош ҳакам: Илгиз Танташев

      45'
      90'

      • 90+5'

        Учрашув якунланди. Марказий учрашувда ҳисоб очилмади.

      • 90+2'

        Ҳимоячига босим ўтказган Ғанихонов уни хато қилишга мажбурлай олмади.

      • 90'

        Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

      • 87'

        Шоаҳмедов ўз ўрнини Қосимовга бўшатиб берди.

      • 85'

        Аҳмадалиевнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

      • 84'

        Комиловнинг зарбага айланган узатмаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.

      • 81'

        Санжар Турсунов ва Мартин Боаке ўрнига Дилшод Жўраев ва Александр Касьян майдонга тушди.

      • 79'

        Мирзоҳид Ғофуров ва Эҳсони Паншанбе ўрнига Илҳомжон Алижонов ва Сардор Теляков майдонга тушди.

      • 77'

        Иван Соловьёвга сариқ карточка кўрсатилди. Майдонда асабий футбол кетмоқда.

      • 76'

        Ҳакамга эътироз билдирган Миржалол Қосимов огоҳлантирилди.

      • 74'

         Фортес ва Сулаймонов ўз ўрнини Гадоев ва Аҳмадалиевга бўшатиб берди.

      • 71'

        Иброҳим Ғанихонов огоҳлантирилди.

      • 69'

        Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.

      • 66'

        Санжар Турсуновнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

      • 64'

        Қўвондиқ Рўзиев ҳамда Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Иброҳим Ғанихонов ва Коста Гуттинер ўйинга қўшилди.

      • 62'

        Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олди. "Навбаҳор" яна қарши ҳужумда.

      • 60'

        Ҳужумда кераксиз жойда қоида бузган Ҳусниддин Ғофуров жамоаси ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

      • 58'

        Комилов билан Ҳошимов тўқнашиб кетди.

      • 56'

        Ўйин икки томоннинг шиддатли курашлари остида кечмоқда.

      • 54'

        Иван Соловьевнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

      • 52'

        Ҳимояга қайтган Фортес хавфни бартараф этди.

      • 50'

        АГМК секин-асталик билан назоратни қўлга олишга уринмоқда.

      • 48'

        Жарима майдонига оширилган тўпни Турсунов узоқлаштирди.

      • 47'

        Меҳмонлар тайм бошини нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

      • 46'

        Иккинчи тайм бошланди!

      • 46'

        Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

      • 45+2'

        Танаффус!

      • 45+2'

        Ҳошимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

      • 45+1'

        Самвел Бабаянга сариқ карточка кўрсатилди. У ҳакам билан жиддий тортишиб кетди.

      • 45'

        Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 1 дақиқа қўшиб берилди.

      • 44'

        Соловьевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ўринбоевнинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.

      • 43'

        "Лочинлар" қарши ҳужумларда хавф туғдирмоқда.

      • 41'

        Соловьёвнинг зарбасидан кейин Султонов хавфни бартараф этди.

      • 39'

        Бўлим сўнгига келиб, олмалиқликлар тўлиқ устунликни қўлга олди.

      • 37'

        Боаке бурчакдан тўпни тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Тўп устунга тегди.

      • 35'

        Жамоасининг чиройли комбинациясини Жокич муваффақиятли якунлай олмади.

      • 33'

        Қосимов шогирдларининг босими тобора хавфлироқ ҳужум уюштирмоқда.

      • 31'

        Ҳусниддин Ғофуров йўллаган "пушка" тўсинни титратди.

      • 30'

        Мирзоҳид Ғофуровга сариқ карточка кўрсатилди.

      • 28'

        Сардор Раҳмонов Ўринбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.

      • 27'

        Сўнгги дақиқаларда АГМК футболчилари бироз фаоллашиб қолди.

      • 25'

        Ўринбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Султонов ушлаб олди.

      • 24'

        Бугун олмалиқликлар Рўзиевга нисбатан бироз қўполроқ ўйин кўрсатмоқда.

      • 23'

        Бурчакдан оширилган тўпни Юсупов муштлари билан уриб юборди.

      • 21'

        Забиҳилло Ўринбоев яна офсайдда қолиб кетди.

      • 20'

        Раҳмонов билан тўқнашиб кетган Қувондиқ Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

      • 18'

        Турсуновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

      • 16'

        Паншанбе Фортеснинг либосидан тортди ва уни йиртиб юборди. Элвин уни алмаштириб олиши лозим.

      • 15'

        Олмалиқликлар қанотларни фаол ишга солган ҳолда ҳужумга ўтмоқда.

      • 13'

        Эҳсони Паншанбенинг жарима майдони ичидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

      • 11'

        Комилов ҳужумда рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

      • 10'

        Жарима майдонига оширилган тўпни Боаке дарвозага йўллай олмади.

      • 8'

        Ўринбоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

      • 7'

        Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда Паншанбега нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда стандарт вазият.

      • 6'

        "Навбаҳор"нинг ҳужуми ноаниқ узатма туфайли ўз якунига етмай қолди.

      • 4'

        "Лочинлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

      • 2'

        Меҳмонлар илк дақиқаларни фаолроқ ўтказмоқда.

      • 1'

        Учрашувга старт берилди!

      Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

      Минбар

      Барча блоглар