"Турон"га "Пахтакор" футболчиси қўшилди

Бир йилдаёқ Суперлигани тарк этган “Турон” клуби ўз қароргоҳида про лиганинг янги мавсуми учун тайёргарликни бошлади. Ўз олдига яна элитага қайтиш вазифасини қўйган клуб таркибни ҳам шунга яраша кучайтириши лозим.

Олинган маълумотларга қараганда, айни пайтда “Турон” жамоасининг машғулотларида бир қатор янги футболчилар иштирок этишяпти. Масалан, уларнинг орасида “Пахтакор”да ўйнаган ҳимоячи Марлен Чобанов ҳам бор.

Шунингдек, "Қўқон-1912" жамоасини тарк этган Бобур Акбаровга ҳам қизиқиш билдирилмоқда. Қолаверса, Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасидан таклиф этилган легионер ҳам “Турон” машғулотларида қатнашяпти. Тез орада таркибга яна янги ўйинчиларнинг қўшилиши кутилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!