Тухель: Менга айнан шу футболчи керак, бошқаларга чалғиманг!

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель икки йилдан бери фаолияти синчиклаб кузатиб келинаётган Жюль Кундени Лондонга олиб келишни талаб қилмоқда.

“Севилья” марказий ҳимоячиси анчадан бери гранд клублар нишонида турибди, бироқ андалусияликлар уни қўйиб юборишга шошилмаяпти.

“Аристократлар” раҳбарияти “Ювентус”дан Маттейс де Лигтни олишни қизиқмоқда. Тухель аввалроқ, Антоио Рюдигерни сақлаб қолишни сўраганди. Лекин германиялик мутахассис Кунде учун ҳамртидан ҳам воз кечишга тайёр. Бундан ташқари, клуб мутасаддиларини де Лигтга чалғимай, бор эътиборни франциялик ҳимоячига қаратиш лозимлигини уқтирмоқда.

Жюль Кунденинг  ўзи ҳам гранд клубларда тўп тепиш истагини билдирмоқда. Лондонликлар футболчининг истагини инобатга олиб, унинг трансферига 80 миллион евро талаб қилаётган “Севилья”ни нархни пасайтиришга кўндирмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)