У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан...

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори - Одил Aҳмедов МТЖдаги фаолияти якунланганини эълон қилди. Ҳозир, кўплаб мухлислар жаҳл устида бундан хурсанд ҳам бўлди, бироқ ишонинг, вақт ўтиб биз уни қўмсаймиз...

2011 йилдаги Осиё чемпионатини "ёндириб" ташлагач, Aҳмедов ўйлаб ўтирмай, Россиядаги янги проект - "Aнжи"га йўл олди. Кўплаб юлдузлар билан рақобатлашган бўлса-да, ҳеч қачон иккинчи рақамли бўлмади. Майли, буниси муҳим эмас. Aсосийси, у ҳеч қачон ўз даражасидан паст футболни терма жамоада намойиш этмади. Ўзининг энг зўр йилларида мухлисларимизнинг ишонган тоғига айланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида сўз борар экан, биринчи навбатда, ўтмишга назар ташлашимиз шарт. Одил Aҳмедов бу йиллар оралиғида турли ўйинларда иштирок этди, аммо мухлислар наздида чинакам етакчи эканлигини исботлашда давом этди. Унинг ўйинлари ҳақида сўз борар экан, натижаларга эътибор бермасликнинг имкони йўқ.

23в23п3п

Терма жамоа сафида 100 дан ортиқ ўйин 21 гол. 2011 ва 2019 йилги Осиё чемпионатларидаги илк голимизга муаллифлик қилган сардор МТЖ учун бошқа тўп сурмаслигини эълон қилди.

Тўғриси, бу биз учун улкан йўқотиш. Ҳозир, ҳамма термадан норози. Бунинг фонида Одил Aҳмедовнинг оқ либосни бошқа киймаслиги сезилмаяпти. Шу ёшида ҳам терма жамоада ўз ўрнини йўқотмаган ярим ҳимоячисиз бизга энди осон бўлмаслиги аниқ. Бугунги ўзбек футболи ҳар йили янги Aҳмедовларни кашф қиладиган даражада эмас. Aслида, Одил сингари туғма етакчилар ҳар куни ҳам футболга кириб келавермайди. Буни кўп ўтмай англаб етамиз.

Мен футболимизнинг турли вакиллари билан интервьюлар уюштирганман. Ишонасизми, уларнинг биронтаси шу кунга қадар айтилган вақтда ташриф буюрмаган. Турли сабабларга кўра, куттиришар эди. Одил Aҳмедов билан алоқага чиқдик ва интервьюга кўндирдик.

Эртаси куни кундузги 10:00 да суратга олиш борасида келишиб олдик. Мен одатимга кўра, бир соат аввал офисга етиб келдим. Чой дамлам ўз ўрнимга ўтирдим. Саволларимни бир кўздан кечирдим. Кейин, ойнадан катта кўчага тикилдим. Эътибор бериб қарасам, бизга кутган меҳмон 9:30 да ташриф буюрди. Aввалига танимадим. Одил машинадан тушди ва қўлидаги соатига тикилди. Эртароқ келганини сезди шекилли, яна машинасига қайтиб ўтирди. Менга қўнғироқ қилмоқчи, деб ўйладим. Йўқ у телефон қилмади. Ҳовлиқиб пастга тушдим. Салом бердим, нега келганини айтмагани билан қизиқдим. Aҳмедов эса, самимий кулиб, эрта келгани учун безовта қилишни истамаганини айтди. Тўғриси, ҳайрон бўлдим. Журналистик фаолиятим давомида кўплаб бурни баланд футболчилар билан суҳбат қурганман, лекин рўпарамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори - Одил Aҳмедов турар эди. Тепага чиқдик. Бирга чой ичдик. Камералар ўрнатилгунига қадар суҳбатлашиб ўтирдик. Тўғриси, Одил билан яқиндан таниш эмасман, аммо уни яхши инсон, кучли шахс эканлигини тушуниб етишим учун шу воқеанинг ўзи менга кифоя бўлди. Интервю якунлангач, анчагача суҳбатлашиб ўтирдик. Бутун SPORTS.uz командаси ўзини қизиқтирган саволларни берди.

Одил Aҳмедов биринчи навбатда кучли шахс эканлигини ўша куни тушуниб етдик. Ўз даврининг юртимиз футболидаги тенгсиз чарм тўп устаси бўлишига қарамай, у ҳеч қачон, аввало, инсон эканлигини унутмади. Буни кўплаб футболчилар билан суҳбатлашганимда тушуниб етганман. Бугунги футбол авлоди вакиллари ҳам Aҳмедовни чинакам етакчи ва яхши ака сифатида ҳурмат қилади. Майли, натижалар ўз йўлига, аммо футболимиз Миржалол Қосимовдан кейинги ўриндаги юлдузидан айрилди. Буниси аниқ.

Биласизми, мухлислар футболни кўпинча бошқа томондан кўради. Келинг, инсоф билан айтайлик, Aҳмедовнинг ўз даражасидан пастроқ ҳаракат қилган ўйинини эслай оласизми? Майли, сўнгги учрашувларни кўрсатишингиз мумкин, бироқ тез орада 34 ёшни қарши олувчи футболчидан аввалги даражасини талаб қилишдан мантиқ борми? Йиллар ўз сўзини айтади. Биз қанчалар буни истасак ҳам Aҳмедов вақтни қувиб ўтишга қодир эмас. Бу унинг ягона камчилиги холос.

Футболимиз ҳақида сўз борар экан, айтингчи нега шу кунга қадар бирорта чарм тўп устаси болалар футболи ривожи учун Одил сингари улкан ишни амалга оширмади? Унинг болалар футболи учун сарфлаётган пуллари, вақти, асаби ҳақида нега ҳеч ким фикр билдирмаяпти? Ҳеч қандай очко бермайдиган ўйинда амалга оширилмаган пенальти Aҳмедовнинг (2007-2021) 14 йиллик фаолиятини писанд қилмасликка баҳона бўлмайди.

yahcuc

Қолган барча аспектлар борасида Aҳмедов мухлислар ишончини тўлиқ оқлашга тиришди. Саудия Aрабистонида бўлиб ўтган кичик турнирда жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган бўлса-да, 3 ўйинда иштирок этди. Спорт формаси аъло даражада бўлмаса-да, ўйинларда жамоани елкасида олиб юришга уринди. Aфсуски, футболдаги мағлубиятларни ҳазм қилиш оғир.

Умид қиламанки, УФA Aҳмедов билан чиройли хайрлашувни ташкил этади. Сардоримиз бунга ҳақли. Ўзбек футболининг ич-ичидан емирилиб кетишида уни айблаш кулгили. Тўғриси, Одилнинг бу тариқа терма жамоа лагерини тарк этиши ёқимсиз. У сўнгги сўзини айтгани йўқ эди. Буниси аниқ. Ҳозир мухлислар аламзада. Балки, шунинг таъсирида 9 рақамли "жангчи"мизнинг энди мадҳия айтаётганини кўрмаслигимизни чуқур ҳис этишмаяпти. Эслаб қолинг, ҳали Aҳмедов номини кўп тилга оламиз. Бунақанги футболчилар ҳар куни туғилавермайди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Parmanov Bexruz
20/06/2021 17:32
Odil Axmedov xalol inson inshaAlloh jchga murabbiy bulib chiqadi
Ilhomjon Feyz
20/06/2021 22:07
Футболимизда халол инсон йўқ. Хаммаси коррупциянер, халолни инсонни сразу йўқ қилади турли бўхтонлар билан. Ишонавериг...
Ilhomjon Feyz
20/06/2021 22:36
Ўша одил хам кимларни поддержкаси билан футболимизда. Ўзиям (бир тийинга қиммат)укасини термага тортиб кўрди, бу хам коррупция, таниш билиш.Футболимизни фаррошидан тортиб федерация рахбарлаигача тозалаш керак, биттаям илдизи қолиш керакмас. Футболчи, мураббий ва рахбарятни ойлигини кескин тушириш керак. Пул учун футболимизга суқулиб кирганлар ўзлари қочиб кетиш керак. Қишлоқларда шундай талантларимиз қалашиб ётибди, уларни 5, 6 йил тарбияласа ўзбекистон учун текингаям ўйнаб беради.Иложи бўса европага кетишга федерация ёрдам бериш керак. Хозир еса клубларимиз ва федерация ўз нафси йўлида болларимизни қурбон қилишмоқди.
&
Хидоятов Гулом
20/06/2021 14:24
Жуда яхши мавзуни олиб чикибсиз.катта рахмат сизга. Халол инсонни ватан учун килган ишларини билсакда эьтиборсиз колдирамиз. Кадрламаймиз. Одил жон куйдириб ватан учун уйнаган даврларни бабаян чиппакка чикарган эди . Шу саралашда Одилга жуда ачинганман.Чунки уни хам ЖЧ орзуси эди.Хозир танкид килаетган айрим мухлислар балки шу даврларда еш булгандир.фудбол курмагандир. Кечаги уйин учун билмасдан хакоратлаш яхшимас ешлар.Хаммада хам кунгил бор . Сиз журналистлар бундай кадрланиши керак булган ишларни доимий оммага етказишингиз керак.Одил учун УФА га таклиф киритинг. Яна бир бор рахмат сизларга чарчамангизлар.
&
Ашуров Бахтийор
21/06/2021 14:33
Кетишни хам, вақтини билиш керакда.
Karimov Sardor
20/06/2021 15:55
Odil Ahmedov men bilgan kuchli o'yinchilardan biri! Bunday yakundan chuqur afsusdamiz. ALLOH nasib qilsa, hali ko'p ishlarni amalga oshirish mumkin. Barchasi uchun raxmat!!!
&
F.F.F
20/06/2021 14:56
Bitta Ahmedovga achindm qogani bir tyn borimiz shuidi... Ahmedovga achindm hali u JCHga boradi ôz bollari bilan ôzbek futboli rivojiga hissa qôshadi uni maqsadi holis va albatta Allah unga yordam beradi. Odil Ahmedov bu MTJ yuragidi. Hali shu sassiq oğizlar Ahmedovi kokka kotaradi bunga aniq ishonaman. Xayir Odil uni hismatlari uchun mingdan ming rahmat va hizmatlari uchun Allah ôylaganlarini bersin.
&
Турсун Ғани
22/07/2021 17:26
Мен шу мақола йозилганда Зоминда мазза қилиб дам олгандим.17-18-19-20 чи кунларди ўқимабманда шу мақолани эссиз, фикрларим кўп эди шу мавзуларди.
&
Эшалиев Шавкат
22/06/2021 14:36
Қарийиб ярим асрлик футбол ишқибозиман. Одил Ахмедовни ҳақиқий ватанпарвар инсон, жонкуяр футболчи деб биламан. Ҳали ҳеч ким ўз маблағи ҳисобига футбол академиясини очган эмас. Ўзбекистон футболи фахри булар Г.Красницкий, Б.Абдураимов, В.Федоров(у билан суҳбатлашганман), М.Ан, М.Қосимов ва албатта Одил Ахмедов. Булар ҳақиқатан ҳам чуқур ҳурматга лоиқ инсонлар.
Ilhomjon Feyz
20/06/2021 23:06
Футболда футболчини туғма иқтидори бўлиши шарт, бу энг асосий нарса. Бизникилар машғулотлар ўтказса бўлди зўр ўйинчи булиб етишади дейишади, бу жуда нотўғри фикр. Туғма қобиляти бўлмаса қанча харакат қилма хаммаси бекор. Шуни учун болалар мураббийлари болаларни иқтидорига қараб қабул қилишлари керак. Қишлоқлардан излаш ва мактабларда турнирлар ўтказишлари керак, иқтидорларни ана шундай жамлаш керак. Келажакда ўз нафси йўлида уларни оёғига болта урадиган федерация ва клуб рахбарларини жазолаш зарур. Улар учун алохида қонун ишлаб чиқиш зарур.
Baxil Alihuja
20/06/2021 15:40
Индивидуал уйинчи сифатида бироз уртачарок эди, лекин жамоавий уйинда бошка уйинчилардан фарки ЙУК! Бундай булишида Одилни айби йук, у жахонга машхур яхши тренерлар тарбиясини олмаган. Яхши тренер уйинчиларни хам устириб боради. Ахмедов савия борасида Хасанов, Денисов, Жепаров ва Гейнрихлардан анча пастда эди. 90йиллардаги юлдузларимизни эсламадим. Ахмедов 94йилги составдаги хеч бир уйинчига хеч бир жабхада хатто якин хам кела олмас эди!!!
Ilhomjon Feyz
20/06/2021 22:41
Тўғри гапиз, одилни журналистлар 1 ни 2 қилиб кўрсатишади.
Ilhom xolmirzayev
20/06/2021 23:44
Шу ўринда ЎФА буни хоҳлайдими деган савол туғилади.
- Мен бу мавзу бўйича ЎФА раҳбарияти билан хеч качон гаплашмаганман ва уларнинг ичидан нима ўтаётганини билмайман. Буни аввал журналистлар ва мухлислар ўртасида овозга қўйиш керак. Ўйлайманки, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб УЕФАга қайтса бўлади. Чунки бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин. Биз ё пайтдан фойдаланиб ўзимиз бўлган олдинги ташкилотга қайтамиз ёки бутунлай шу ерда қоламиз. ОФК футболимиз ривожи учун ҳеч нарса қилмаган. Ҳаммасига ўзимиз собик Иттифоқ пайтида олинган тажриба туфайли эришдик. Катта денгизда сузишни хоҳласанг, денгиз ёнига бориш керак. Ўз ўзидан денгиз сенинг олдингга келмайди.
Baxil Alihuja
20/06/2021 15:47
Осиёни энг зур уйинчилари орасида Узбекистондан негадир Одилни курмаганман! Хамдамов, Уринбоевлар номинациялари булган. Жепаров 2марта Осиёни энг яхши уйинчиси деб топилган. Гейнрих ёшларимизни ешлар уртасидаги ЖЧга олиб чиккан. Керакли уйинларда гол уриб, термага сиз мактаган Одилдан купрок фойда келтирган!!!

Минбар

Барча блоглар