У ўйнамай пул олмоқчи!

Самюэль Умтита “Барселона” асосий таркибидан чиқиб кетганига анча бўлди. Катта маош олишга кўникиб қолган франциялик ҳимоячи айни ўйнайдиган ёшда бўлишишга қарамай, ўзига ўйин амалиёти ваъда қилаётган клублар таклифини рад этиб келмоқда.

Каталония клуби мутасаддилари ҳам уни жамоадан кетказишни уддалай олмаяпти. Маълумотларга қараганда, Умтити яқинда яна бешта клубдан чордов олди ва уларнинг бирортасини қабул қилмади. У захирада ўтириб бўлса ҳам, “Барселона” билан шартноманинг сўнгги кунигача шу ерда қолмоқчи.

2016 йили “Лион”дан 25 миллион еврога харид қилинган ҳимоячи клубда энг катта маош оладиган ўйинчилардан. Жорий мавсумда майдонда бир марта кўриниш бериб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Манбаларнинг хабар беришича, Умтити Чемпионлар лигасида мунтазам ўйнайдиган ва унга катта маош беришга қодир клубдан таклиф бўлсагина Каталониядан кетиши мумкин. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×